Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 15/12/2020 Ўзбекистондаги ФАО вакиллари қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун тақдирланди
Ўзбекистондаги ФАО вакиллари қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун тақдирланди

Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан соҳа ривожлантиришга ўзининг самарали ва фидокорона меҳнати билан муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ ходимларига “Қишлоқ хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони тантанали топширилди. Шунингдек, фахрий унвон Марказий Осиё бўйича ФАО суб-минтақавий координатори Виорел Гуту, ФАО Бош директори ўринбосари ҳамда Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили Владимир Рахманин ҳамда Ўзбекистон ФАО ваколатхонасининг лойиҳа координатори Шерзод Умаровга топширилди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 2017 йилдан бўён декабрь ойининг ҳар иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни этиб белгиланган. Сана муносабати билан ҳар йили соҳада самарали фаолияти ва фидокорона меҳнати билан қишлоқ хўжалиги ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда уларнинг ҳудудий ташкилотлари ходимлари, олимлар ва мутахассислар “Қишлоқ хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланадилар.

Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев шу муносабат билан соҳада фидокорона меҳнати билан намуна бўлган ходимларнинг меҳнатини эътироф этар экан, ислоҳотларнинг асосий йўналиши қишлоқ аҳлининг турмуш шароитини янада яхшилаш, манфаатдорлигини таъминлаш, соҳани тубдан ислоҳ қилиш, қилинаётган саъй-ҳаракатлар етарли эмаслиги, бу борада катта потенциал мавжудлигини таъкидлайди. Коронавирус пандемияси бутун дунё учун катта синов бўлган жорий йилда соҳада фидойилик кўрсатиб келаётган миришкор деҳқон ва фермерлар, кластер ва кооперация раҳбарлари, жонкуяр олим ва мутахассислар меҳнати таҳсинга лойиқ.

Ушбу мукофот билан БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти фаолияти юқори баҳоларга мос бўлди. 1945 йилда ташкил этилган ФАО ташкилоти бугунги кунда 194 аъзо давлатни ўз ичига олади ва 130 дан ортиқ мамлакатларда фаолият юритади. ФАОнинг мақсади озиқ-овқат хавфсизлигини ва аҳолининг юқори сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш имкониятларини таъминлашдан иборат.

2001 йилда Ўзбекистон ФАО ташкилотига аъзо бўлди ва 2014 йилда ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси иш бошлади. 2022 йилгача ҳамкорлик режасига биноан, ФАО бир неча устувор йўналишларда Ўзбекистон Ҳукуматига ёрдам кўрсатади: жумладан қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва бошқа давлат ташкилотларига институционал ва стратегик ёрдам, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, бозорга кириш занжирлари ва табиий ресурсларни барқарор бошқариш, иқлим ўзгариши ва био хилмахиллик.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг