Валюта курслари 21/08/2025
$1 – 12466.44
UZS – -0.47%
€1 – 14517.17
UZS – -0.77%
₽1 – 155.42
UZS – -0.35%
Қидириш
Ўзбекистон 15/08/2025 Ўзбекистондаги бир гуруҳ фаластинлик фуқароларга ижтимоий кўмак берилади

Ўзбекистондаги бир гуруҳ фаластинлик фуқароларга ижтимоий кўмак берилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Ўзбекистондаги бир гуруҳ фаластинлик фуқароларга давлат ғамхўрлиги, меҳр-шафқат тамойиллари асосида кўмак бериш тизимини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармон билан фаластинлик беморлар ва уларга ҳамроҳлик қилувчиларни Ўзбекистонда яшашга мослаштириш жараёнига кўмаклашиш бўйича Республика комиссияси таркиби тасдиқланди.

Фармонга кўра, ногиронликка олиб келувчи касалликларга чалинган Ўзбекистонга олиб келинган фаластинлик фуқароларга (меҳмонларга) қонунчиликда белгиланган даволаниш муддатидан қатъи назар ногиронлик белгиланади.

Меҳмонларга зарур иш стажига эга бўлмаган кекса фуқароларга бериладиган нафақа тайинланади.

Шунингдек, ҳар бир меҳнат ёшидаги меҳмон учун ҳар ойда минимал истеъмол харажатлари миқдорида яшаш нафақаси жорий этилади.

Меҳмонларнинг ҳар бир оиласига яшаш манзили бўйича уй-жойнинг ижара харажатлари қоплаб берилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг