Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Иқтисод 11/05/2023 Ўзбекистонда янги автомобиль заводи ишга тушади
Ўзбекистонда янги автомобиль заводи ишга тушади

11 май куни Тошкентда EXEED автомобилини йиғувчи заводнинг очилиши муносабати билан EXEED маркали премиал автомобилининг тақдимотига бағишланган матбуот-анжумани бўлиб ўтди.

ЕХЕЕД автомобиль брендининг Ўзбекистондаги расмий импортчиси «Асака Motors International»компанияси ҳисобланади. Матбуот анжуманида Асака Motors International Бош директори Акромжон Тўхтабоев, тижорат директори Саиджон Турсунов, сотувдан кейинги хизматларни кўрсатиш директори Тимур Иргашев, ЕХЕЕД брендининг Ўзбекистондаги бренд менежери Elena Вишерова ҳамда «ЕХЕЕД International»вакили Лоусон Хан иштирок етишди.

Асака Motors вакиллари ЕХЕЕД вакили билан биргаликда анжуман қатнашчиларига ҳамкорликнинг стратегик истиқболлари, бутун Ўзбекистон бўйлаб диллерлик тармоғини кенгайтириш ҳақида гапириб беришди ва сотувлар бошланиш санасини очиқлашди. Яқин кунларда Тошкентда EXEED Роҳат ва ЕХЕЕД Tashkent city автосалонларининг тантанали очилиши режалаштирилганлигини маълум қилишди.

«Биз ЕХЕЕДнинг Ўзбекистон бозорига кириш истиқболларини ижобий баҳолаймиз. – деди Асака Motors компанияси тижорат директори Саиджон Турсунов ўз нутқида. – ЕХЕЕД premium автомобиль бренди ҳисобланиб, маҳсулотлари Европа автомобиль ишлаб чиқаришининг энг яхши анъаналари асосида яратилган, автомобилсозлик саноатининг сўнгги замонавий технологияларидан фойдаланади. Шу сабабли улар Ўзбекистондаги ҳозирги бу соҳанинг "моҳир"лари билан бемалол рақобатлаша олади. Биз тушунамизки, замонавий дунёда кўп одамлар учун машина нафақат транспорт воситаси, балки иш ва ҳатто роҳат-фароғат воситаси ҳамдир. Шунинг учун ЕХЕЕД автомобилларини ишлаб чиқувчилари ва дизайнерлари автомобилнинг хавфсизлиги ва ишончлилиги устида кўп ишладилар. Ушбу автомобиллар ҳайдаш тажрибангизни оширади, у имкон қадар қулай ва хавфсизликни кафолатлайдиган кенг кўламли ақлли тизимлар ва техник-кўмакчилар билан жиҳозланган".

Шунингдек, Компания вакиллари яқин орада Сирдарё вилоятида ҳам ЕХЕЕД автомобиль йиғиш заводи очилишини маълум қилишди. Янги завод минтақадаги энг замонавий автомобиль ишлаб чиқариш объектларидан бири бўлиб, илғор технологиялар ва замонавий ускуналардан фойдаланган ҳолда ЕХЕЕД автомобилларини йиғади, юқори сифатли маҳсулотлар ва энг юқори сифат ва хавфсизлик стандартларига мувофиқлигини таъминлайди. Ўзбекистонда ЕХЕЕД заводининг очилиши минтақада автомобилсозлик саноатини кескин ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш ва иқтисодий ўсишни юксалтиришга хизмат қилади.

«ЕХЕЕД автомобиль йиғиш заводининг очилиши нафақат компаниямиз ривожланишидаги янги босқич, балки Ўзбекистон билан узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка тайёрлигимизнинг далилидир. Ишончимиз комилки, бизнинг лойиҳамиз мамлакатларимиз ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга ёрдам беради ва минтақада автомобилсозлик саноатини ривожлантиришга катта ҳисса қўшади.» – деди Chery International ЕХЕЕД Uzbekistan савдо бўйича директори Лоусон Хан.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг