Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Иқтисод 23/11/2016 Ўзбекистонда яна тўртта МИЗ ташкил этилади
Ўзбекистонда яна тўртта МИЗ ташкил этилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Ҳукумати мамлакатда яна тўртта Махсус индустриал зона (МИЗ) ташкил этмоқчи.

“Ургут”, “Ғиждувон”, “Қўқон” ва “Хозарасп” Махсус индустриал зоналарини ташкил этиш борасидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонининг лойиҳаси муҳокама учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жойлаштирилди.

Фармон лойиҳасига кўра, Ўзбекистонда яна тўртта “Ургут” (Самарқанд вилояти), “Ғиждувон” (Бухоро вилояти), “Қўқон” (Фарғона вилояти) ва “Хозарасп” (Хоразм вилояти) Махсус индустриал зоналарини ташкил этиш кўзда тутилган.

Янги ташкил этилаётган “Ургут”, “Ғиждувон”, “Қўқон” ва “Хозарасп” Махсус индустриал зоналарининг асосий вазифаси этиб импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган қўшма корхоналарни ташкил этиш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб қилишдан иборатдир.

Янги МИЗлар Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Хоразм вилоятларининг ишлаб чиқаришва ресурс потенциалидан самарали фойдаланишни таъминлаши зарур.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг