Валюта курслари 12/03/2025
$1 – 12931.94
UZS – -0.06%
€1 – 14107.45
UZS – 0.37%
₽1 – 150.18
UZS – 3.13%
Қидириш
Технологиялар 05/03/2025 Ўзбекистонда хотин-қизларнинг фан ва таълимдаги фаоллиги ошиб бормоқда: натижалар ва истиқболлар

Ўзбекистонда хотин-қизларнинг фан ва таълимдаги фаоллиги ошиб бормоқда: натижалар ва истиқболлар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жамиятда хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш, хусусан илм-фанга йўналтириш, ғоя ва ташаббусларини рағбатлантириш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан саналади.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда олиб борилган туб ислоҳотлар натижасида турли соҳаларида, хусусан илм-фан ва таълим йўналишида самарали меҳнат қилиб келаётган хотин-қизлар сони сезиларли даражада ортди.

Жорий йилнинг 5 март куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан республикадаги олий таълим ва илмий ташкилотларнинг илмий ишлар ҳамда инновацияларга масъул раҳбар аёллари иштирокида байрам тадбири ташкил этилди.

Унда билдирилишича, кейинги пайтда юртимизда илм-фан ва таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида хотин-қизлар ушбу йўналишда ҳам катта натижаларга эришмоқдалар. Сўнгги беш йилда ўз соҳалари бўйича 5 791 нафар аёлларимиз, жумладан 732 нафари фан доктори (DSc) ва 5059 нафари фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олган. Биргина 2024 йилнинг ўзида 212 нафар хотин-қиз фан доктори, 1 398 нафари эса фалсафа доктори илмий даражасига эришган. Ҳозирги кунда илм-фан соҳасида жами 5 мингга яқин олима аёлларимиз фаолият кўрсатмоқда. Олийгоҳларда эса 14 мингдан зиёд опа-сингилларимиз педагогика ва илмий тадқиқот йўналишида иш олиб бормоқда.

Шунингдек, “Олима аёллар” ташаббускор амалий ҳамда инновацион илмий лойиҳалар танловида 2021 йилда лойиҳалар сони 111 тани ташкил этган бўлса 2024- йилда бу кўрсатгич 342 тага етди. Шу рақамларнинг ўзи ҳам бугун мамлакатимизда илм-фан йўналишида изланишлар олиб бораётган хотин-қизларнинг сафи тобора кенгайиб бораётганини кўрсатади.

Тадбир давомида илм-фан тараққиёти ва юртимиз равнақи йўлида фидокоронамаҳнат қилиб келаётган хотин-қизларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг