Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокида 16,6 мингдан ортиқ корхона фаолият кўрсатмоқда — UzDaily.uz
Валюта курслари 09/09/2025
$1 – 12439.41
UZS – -0.65%
€1 – 14583.96
UZS – -0.34%
₽1 – 151.87
UZS – -1.19%
Қидириш
Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокида 16,6 мингдан ортиқ корхона фаолият кўрсатмоқда

Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокида 16,6 мингдан ортиқ корхона фаолият кўрсатмоқда

Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокида 16,6 мингдан ортиқ корхона фаолият кўрсатмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 август ҳолатига республикамизда чет эл инвестицияси иштирокида 16 609 та корхоналар фаолият юритмоқда.

Шундан 4 094 таси қўшма ва 12 515 таси хорижий корхоналардир.

Улар тармоқлар кесимида таҳлил қилинганда, энг юқори улуши 35,9 % - савдо соҳасига тўғри келган.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича корхоналар қуйидагича тақсимланган: савдо соҳасида — 5 960 та, саноат соҳасида — 3 449 та, қурилиш соҳасида — 1 248 та, ахборот ва алоқа соҳасида — 1 220 та, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида — 704 та, ташиш ва сақлаш соҳасида — 551 та, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида — 404 та, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида — 197 та. Қолган тармоқларга 2 876 та корхона тўғри келади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг