Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Ўзбекистон 16/05/2023 Ўзбекистонда шўрланган тупроқлар бўйича халқаро тармоқ йиғилиши бўлиб ўтади
Ўзбекистонда шўрланган тупроқлар бўйича халқаро тармоқ йиғилиши бўлиб ўтади

Глобал тупроқ ҳамкорлиги (GSP), Евроосиё тупроқ ҳамкорлиги (EASP) ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги Ташкилоти (ФАО)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва бир қатор миллий ҳамкорлар билан биргаликда 22-26 май кунлари Тошкент ва Нукус шаҳарларида Шўрланган тупроқлар халқаро тармоғи(INSAS) нинг иккинчи йиғилишини ташкил қилмоқда. Шу билан бир қаторда, шу кунлари Евросиё тупроқ ҳамкорлигининг олтинчи ялпи йиғилиши ва шўрланган тупроқларни таҳлил қилиш бўйича Глобал тупроқ лабораториялари тармоғининг тренинги ҳам бўлиб ўтади. Йирик халқаро форумда Австралия, Арманистон, БАА, Бангладеш, Грузия, Испания, Италия, Малайзия, Миср, Нидерландия, Покистон, Сенегал, Танзания, Франция, Хитой, Марказий Осиё мамлакатлари каби 30 дан ортиқ мамлакат экспертлари иштирок этади.

Тадбир дастурига шўрланган тупроқлар бўйича семинар, INSAS ишчи гуруҳларининг техник йиғилишлари ва тупроқларнинг шўрланишига қарши кураш бўйича тренинглар киритилган, шунингдек, иштирокчиларнинг антропоген омиллар ва сув ресурсларини нотўғри бошқариш кенг кўламли экологик фалокатнинг сабаби бўлиб хизмат қилишининг аччиқ мисолларидан бири бўлиб қолган қуриган Орол денгизига ташрифи ҳам кутилмоқда. 

Агар сув ҳаёт манбаи бўлса, тупроқ барча тирик мавжудотларнинг онасидир. Тупроқ саломатлиги БМТнинг Барқарор Ривожланиш Мақсадларига эришиш учун жуда зарур ва ФАО томонидан ишлаб чиқилган тўртта яхшилаш йўналиши – ишлаб чиқаришни яхшилаш, овқатланишни яхшилаш, атроф-муҳитни яхшилаш ва ҳаёт сифатини яхшилашнинг асосидир.

Тупроқнинг шўрланиши ундан нотўғри фойдаланиш, ўғитларни ортиқча ёки нооқилона қўллаш, ўрмонларнинг кесилиши, денгиз сатҳининг кўтарилиши, илдиз зонасига таъсир қиладиган ер ости сувлари даражасининг пастлиги ва бошқа сабаблар туфайли жуда тез содир бўлиши мумкин. Бундан ташқари, муаммо иқлим ўзгариши билан янада кучаяди, чунки прогнозларга кўра, глобал миқёсда қурғоқчиликка учраган ер майдонлари аср охирига келиб, асосан ривожланаётган мамлакатларда 23 фоизга кенгайиши мумкин.

Инсон фаолияти таъсири натижасида шўрланган тупроқлар унумдорлиги пасайиб бормоқмоқда, бу эса ўз навбатида глобал очлик ва қашшоқликка қарши курашишга таҳдид солмоқда. Бундан ташқари, улар сув сифати ва тупроқ биохилма-хиллигини ёмонлаштиради, бу эса тупроқ эрозиясига олиб келади.

Шўрланган тупроқлар бўйича халқаро тармоқнинг иккинчи йиғилиши ўтган даврда эришилган ютуқларни кўриб чиқиш ва баҳолаш, устувор йўналишларни аниқлаш ва 2023-2024 йилларга мўлжалланган иш режасини ишлаб чиқиш, шунингдек, тармоқ аъзоларининг ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва табиий ресурсларни самарали бошқариш ва тупроқнинг шўрланишига қарши курашиш соҳасидаги уларнинг билим ва кўникмаларини оширишга ҳисса қўшиш мақсадида чақирилади.

Тадбирлар Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги, Жаҳон банки, Барқарор ривожланиш йўлидаги илмий-тадқиқот ва технологик ҳамкорлик (SATREPS) ва Нидерландия қишлоқ хўжалиги, табиат ва озиқ-овқат сифати вазирлиги томонидан қўллаб-қувватланади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг