Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Ўзбекистон 02/07/2016 Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 6-июль куни нишонланади
Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 6-июль куни нишонланади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2016-йилнинг 1-июль куни “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди, унга кўра 2016-йилнинг 6-июль куни дам олиш куни деб белгиланди.

“Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2016-йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 6-июль чоршанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини эътиборга олиб, 2016-йил 6-июль дам олиш куни деб белгилансин ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин”, - дейилади қарорда.

Республика “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари ва бошқа мутасадди идоралар, жамоат ташкилотлари Рамазон ҳайитини жойларда тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтказиш учун тегишли тадбирларни амалга ошириш, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг