Валюта курслари 26/08/2025
$1 – 12305.80
UZS – -0.42%
€1 – 14389.17
UZS – 0.41%
₽1 – 152.56
UZS – -0.61%
Қидириш
Иқтисод 26/08/2025 Ўзбекистонда ҚҚС тўловчилари сони бир йил ичида 18,5%га ўсди

Ўзбекистонда ҚҚС тўловчилари сони бир йил ичида 18,5%га ўсди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 1 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда махсус рўйхатга олинган қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўловчилари сони 233 048 тага етди. Бу кўрсаткич 2024 йил 1 августга нисбатан 18,5%га юқори.

Энг кўп ҚҚС тўловчилари қуйидаги соҳаларда тўпланган: савдо — 79,5 минг, қишлоқ хўжалиги — 48,2 минг, саноат — 27,9 минг.

ҚҚС тўловчилари сонининг энг юқори ўсиш суръатлари хизмат кўрсатиш соҳасида — 77%, транспортда — 18%, шунингдек, ахборотлаштириш ва алоқа йўналишида — 14,6%ни ташкил этмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг