Ўзбекистонда Покистондан келаётган сайёҳлар оқими ўсди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-декабрь ойларида 5 472 нафар Покистон фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1 516 минг нафарга ёки 38,3 фоизга ошган.
2024 йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган Покистон фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича тақсимланган:
сайёҳлик – 1 773 нафар;
хизмат юзасидан – 1 727 нафар;
ўқиш – 1 549 нафар;
тижорат – 331 нафар;
қариндошларни йўқлаш – 92 нафар.