Ўзбекистонда муддатли ҳарбий хизматга чақириқ эълон қилинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини навбатдаги муддатли ҳарбий хизматга чақириш ва белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни қуролли кучлар захирасига бўшатиш тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Ҳужжатга мувофиқ, 2025 йил март-апрель ойларида чақириқ ёшига етган, чақириқдан кечиктириш ёки озод қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган фуқаролар муддатли ҳарбий хизматга жалб этилади.
Бундан ташқари, жорий йилда чақириққа лойиқ бўлмаган, лекин ҳарбий хизматга яроқли деб топилган фуқаролар сафарбарлик резервига киритилади.
Муддатли ҳарбий хизматни белгиланган муддатда тамомлаган ҳарбий хизматчилар 2025 йил март-апрель ойларида захирага бўшатилиши режалаштирилган.