Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 29/09/2016 Ўзбекистонда молиявий эҳромларни ташкил этганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилди
Ўзбекистонда молиявий эҳромларни ташкил этганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистонда пул маблағлари ва бошқа мол-мулкни жалб этиш бўйича ноқонуний фаолият учун жиноий жавобгарлик жорий этилди. Жиноят кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан 23-сентябрь куни имзоланди.

Жиноий кодекснинг янги — 188-1-моддаси мулкий манфаат бериш бўйича зиммага мажбурият олиш йўли билан жисмоний ва юридик шахсларнинг пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкини жалб этишга доир ноқонуний фаолиятни амалга ошириш ва бунда илгари олинган мажбуриятни жисмоний ва юридик шахсларнинг янги жалб этилган пул маблағлари ва (ёки) бошқа мол-мулки ҳисобидан бажариш, шунингдек, бундай фаолиятга раҳбарлик қилиш ва шундай фаолият кўрсатилишини таъминлаш, бундай фаолиятга жалб этиш мақсадида ОАВ ва интернет орқали реклама қилишга қаратилган ноқонуний фаолиятга тааллуқлидир.

Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳаракатлар энг кам иш ҳақининг 100 дан 300 баробаригача жарима солинишига ё 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ё 3 йилдан 5 йилгача муддатгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосини қўллашга сабаб бўлади.

Бундай ҳаракатлар катта миқдорда, такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, олдиндан тил бириктирган ҳолда, ОАВ ёки телекоммуникация тармоқлари, шунингдек, интернетдан фойдаланган ҳолда амалга оширилса, энг кам иш ҳақининг 300 дан 500 баробаригача жарима солинишига ё 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум этишга олиб келиши мумкин.

Жуда йирик миқдорда, ўта хавфли рецидивист, шунингдек, уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб амалга оширилган шундай ҳаракатлар 7 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг