Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 12/11/2024 Ўзбекистонда микрозаймлар ва микроқарзлар ҳажми ошмоқда

Ўзбекистонда микрозаймлар ва микроқарзлар ҳажми ошмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йилнинг тўққиз ойи давомида миллий валютада берилган микрозаймлар ва микроқарзлар ҳажми Марказий банк маълумотларига кўра 50% дан ортиқ ўсган.

Январ-сентабр ойларида молия ташкилотлари жами 31,86 триллион сўм миқдорида микрозаймлар беришди, бу ўтган йилга нисбатан 53,2% га кўпдир.

Шунингдек, энг катта микрозаймлар ҳажми июль-сентабр ойларида берилган бўлиб, уларнинг улуши умумий ҳажмнинг 40% дан ортиғини ташкил этди.

Микроқарзлар ҳажми 7,44 триллион сўмдан 12,26 триллион сўмгача ошди.

Микроқарзлар ҳажмининг энг юқори кўрсаткичи июнь ойида қайд этилиб, 1,85 триллион сўмга етди.

Учинчи чоракда 2023 йилнинг шу даврига нисбатан микрозаймлар (+67,2 фоиз) ва микрокредитлар (+78,1 фоиз) ажратиш сезиларли даражада ўсди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг