Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 29/08/2020 Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 40 823 нафарни ташкил этмоқда
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 40 823 нафарни ташкил этмоқда

 

2020 йил 28 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 40 823 (+103) нафарни ташкил этмоқда.

 

Янги касалланиш ҳолатларининг 56 нафари Тошкент шаҳрида, 39 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 8 нафари Самарқанд вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

 

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор, Учтепа туманида яшаган 70 ёшли Ш.У. (аёл) вафот этди.

 

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 536 нафар, Тошкент вилоятида 156 нафар, Самарқанд вилоятида 21 нафар, Наманган вилоятида 16 нафар, Хоразм вилоятида 10 нафар, Сурхондарё вилоятида 6 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар бемор тузалди.

 

Шундай қилиб, юртимизда 37 947  (+747) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

 

Ҳозирда мамлакатимизда 2 573 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг