Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 21/10/2016 Ўзбекистонда жорий йил бошидан буён 100 та йирик ишлаб чиқариш объекти ишга туширилди
Ўзбекистонда жорий йил бошидан буён 100 та йирик ишлаб чиқариш объекти ишга туширилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида Инвестиция дастури доирасида умумий қиймати 3,7 млрд. АҚШ долларлик 100 та йирик ишлаб чиқариш объекти ишга туширилди.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳисоботига кўра, “Жиззах вилоятидаги цемент заводини кенгайтириш”, “ЖМ Ўзбекистон” акциядорлик жамиятида “Т-250” русумидаги енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш”, “Талимаржон ИЭСда 450 МВт қувватли иккита буғ-газ турбинаси қуриш”, “Ангрен ИЭСда кўмир кукунидан фойдаланишга мўлжалланган 150 МВт қувватли энергия блоки қуриш”, “Индорама Қўқон текстиль” хорижий корхонасида йигирув корхонаси ташкил этиш (IV-босқич)”, “Сирдарё вилоятидаги “Guliston Med Texnika” қўшма корхонасида стерил шприцлар ишлаб чиқариш” ва бошқа лойиҳалар шулар жумласидандир.

Бундан ташқари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳудудий дастурлари доирасида ҳисобот даврида қарийб 22 минг лойиҳа, жумладан, саноат соҳасида 3195 корхонада янги қувватларни ишга тушириш, 162 корхонада янги фаолият турларини йўлга қўйиш, 264 корхонани модернизация қилиш ва 653 корхонанинг ишлаб чиқариш қувватини кенгайтиришни ўз ичига олган 4274 лойиҳа амалга оширилди.

Ушбу лойиҳаларни амалга оширишда жорий йил бошидан буён 2,65 миллиард долларлик хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилди, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11,2 фоизни ташкил қилди. Бу маблағларнинг 1,8 миллиард доллардан ортиғи тўғридан-тўғри хорижий инвестициялардир.

Натижада ўзлаштирилган инвестициялар умумий ҳажмида хорижий сармоялар улуши 21,1 фоиздан 22,3 фоизга етди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг