Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 16/01/2018 Ўзбекистонда илк бор валюта айирбошлаш банкоматини ишга туширди
Ўзбекистонда илк бор валюта айирбошлаш банкоматини ишга туширди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ягона халқаро процессинг маркази (GlobUz тўлов тизими) АТБ Asia Alliance Bank билан ҳамкорликда 15 январь куни мамлакатимиздаги илк валюта айирбошловчи банкоматни тақдим этди. Янги хизмат тури фойдаланувчиларга валюта айирбошлаш амалиётини банкларга бормасдан туриб бажариш имкониятини яратади.

Ҳозирда банкоматда нақд АҚШ долларларни сўмга айирбошлаш мумкин. Айирбошлаш учун валбталарнинг лимити чегараланмаган. Яқин кунларда банкомат орқали евро ҳамда Россия рублларни ҳам сўмга алмаштириш мумкин бўлади, дея хабар бермоқда GlobUz тўлов тизимининг расмий сайти.

Илк айирбошловчи банкомат Тошкент шаҳрининг Махтумкули кўчаси, 2а уйда жойлашган Asia Alliance Bankнинг Амалиёт бошқармаси биносида фаолият кўрсатмоқда. Энг муҳими шундаки, банкомат хизматидан 24 соат мобайнида фойдаланиш мумкин. Яқин орада банк ушбу банкоматлар сонини кўпайтириб барча филиаллари ва бу хизмат кўрсатувчи банкоматларни жамоат жойларида ўрнатишни режалаштирмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг