Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 21/02/2019 Ўзбекистонда илк бор биохилмахилликни сақлаш бўйича маълумотларни бошқариш тизими жорий этилади
Ўзбекистонда илк бор биохилмахилликни сақлаш бўйича маълумотларни бошқариш тизими жорий этилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- БМТ тараққиёт Дастури, Глобал экологик жамғарма, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси билан биргаликда биохилмахилликни сақлаш бўйича маълумотларни бошқариш тизимини ишлаб чиқиш ҳамда ўрнатиш ишлари режалаштиримоқда. Шу билан бирга, кенг фойдаланувчи учун очиқ Ўзбекистон Республикаси биохилмахиллик бўйича Ресурс марказ - интернет-портали ташкил этилади.

Атроф-муҳит хақида маълумот ва муҳим ахборотлардан фойдаланиш хуқуқи биохилмахилликдан оқилона фойдаланиш ва сақлаш миллий дастурлари ҳамда биохилмахиллик соҳасидаги AIChI глобал мақсадларни (https://www.cbd.int/sp/targets/) амалга оширишни қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этади. Ҳозирги кунда фойдаланувчига атроф-муҳит хақида замонавий ва ретроспектив маълумотларни сақлаш, сўраш, кўриш ҳамда тахлил қилиш имконини берувчи замонавий ахборот технологиялар мажмуини ўз ичига олган Атроф муҳитни бошқариш аҳборот тизимлари жаҳонда кенг қўлланилмоқда. Ахборотларни сақлаш ва самарли фойдаланишнинг бундай тизими ёрдамида атроф-муҳит хақида маълумотларни бошқариш ва тахлил қилиш имконияти яратилади.

БМТ ТД/ГЕЖ ва Ўзбекистон Республикаси Давлат Экология қўмитаси томонидан ишлаб чиқилаётган биохилмахилликни сақлаш бўйича маълумотларни бошқариш тизими (БСМБТ), ҳайвонот ва ўсимлик дунёси (шу жумладан миллий ва глобал йўқолаётган ҳамда хўжалик аҳамиятига эга бўлган ҳайвон ва ўсимликлар турлари), биохилмахилликка тахдидлар хақида ахборот берувчи онлайн-ресурс сифатида намоён бўлади. Ахборот тизим орқали Республикамиз табиатни муҳофаза қилиш тизимини бошқариш эхтиёжлари учун зарурий маълумотларни осонлигича олиш, янгилаш, мунтазам киритиш хамда жамлаш мумкин бўлади.

БСМБТ геомаълумотлар асосида тузилади. Бошқача қилиб айтганда, нуқтали геолокацияга эга бўлган хариталар, ҳамда биологик турларнинг ҳолати хақида турли сифат ва миқдорий маълумотлар, хужжатлар (масалан турларнинг сони ва тарқалиш ареали бўйича, турларни топиш квотлари бўйича маълумотлар ва хк.). Шунингдек, ушбу ахборот тизими миллий қонунчилик ва меъёрларга мувофиқ ҳайвон ва ўсимликларнинг илмий тўпламлари ҳамда ердан фойдаланиш шакллари хақида маълумот беради.

БСМБТ Ўзбекистон Республикаси Давлат Экология қўмитаси базасида Қўмита ва бошқа биохилмахиллик хақида маълумотларни тўпловчи ва тақдим этувчи миллий ҳамкорлик агентликлари томонидан фойдаланиш мақсадида ўрнатилади.

Манба: БМТ тараққиёт Дастури расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг