Ўзбекистонда ичимлик ва оқова сув таъминотини ривожлантиришга бағишланган давра суҳбати ўтказилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 16 июль куни халқаро молия ва тараққиёт институтлари экспертлари, вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари Темур Бутунбаев иштирокида “Ўзбекистонда ичимлик ва оқова сув таъминотини ривожлантиришда инновацион ёндашувлар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатининг мақсади ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари соҳаси аҳоли турмуш даражасини оширишдаги муҳим ролини инобатга олган ҳолда, соҳани ривожлантириш бўйича қисқа ва узоқ муддатли мақсадларни белгилаш, ичимлик ва оқова сув таъминотини яхшилаш бўйича ишлаб чиқилаётган ҳужжатлар юзасидан фикр алмашиш ва инновацион ёндашувларни таклиф этиш ҳамда халқаро тажрибани интеграция қилишдан иборат бўлди.
Тадбир давомида иштирокчилар томонидан Ўзбекистонда барқарор ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари соҳасини ривожлантиришда янги ёндашувлар, молиялаштириш механизмлари ва халқаро амалиётлар асосида замонавий ечимлар муҳокама қилинди.
Хусусан, давра суҳбати доирасида соҳанинг келгуси ривожланиши учун қатор масалалар кўриб чиқилди:
Давра суҳбати якунида иштирокчилар Ўзбекистонда ичимлик ва оқова сув таъминоти хизматларини ривожлантириш, соҳада самарали бошқарувни таъминлаш, инвестицияларни жалб қилиш ва аҳоли учун сифатли сув таъминотини йўлга қўйишда ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда фикрлар алмашинуви жараёнларини кенгайтиришга тайёр эканликларини билдирди.