Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Иқтисод 21/11/2016 Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотлари ва дори-дармон воситалари ишлаб чиқариш ҳажми 711,4 млрд. сўмни ташкил этди
Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотлари ва дори-дармон воситалари ишлаб чиқариш ҳажми 711,4 млрд. сўмни ташкил этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йил январь–сентябрь ойларида Фармацевтика маҳсулотлари ва дори-дармон воситалари ишлаб чиқариш ҳажми 711,4 млрд. сўмни ва ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 123,7 фоизни ташкил этди ва саноат маҳсулоти ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмидаги улуши 0,7% дан 0,9% га кўпайди.

Йирик корхоналарда 2015 йилнинг шу даврига нисбатан қуйидаги маҳсулот турлари бўйича ишлаб чиқариш ҳажмлари оширилди: провитаминлар, витаминлар ва уларнинг хом ашёлари – 2,0 мартага; таркибида бошқа антибиотиклар бўлган дори воситалари – 1,3 мартага, фарматсевтик моддалар билан тўйинтирилган ёки қопланган материаллар – 1,2 мартага, таркибида гормон ёки антибиотиклар мавжуд бўлмаган дори воситалари – 2,1 мартага ва ҳоказо.

Фармацевтика маҳсулотлари ва дори-дармон воситалари ишлаб чиқариш бўйича асосий ишлаб чиқариш қувватлари Тошкент шаҳри (ушбу секторнинг умумий ҳажмидан 62,7%) Тошкент (18,1%), Сирдарё (8,8%) ва Наманган (5,8%) вилоятларидаги корхоналарда жойлашган.

Фармацевтика маҳсулотлари ва дори-дармон воситалари ишлаб чиқарувчи, кичик тадбиркорлик субъектларига мансуб корхоналар томонидан 2015-йилнинг 9 ойига нисбатан маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 1,2 мартага оширилди ва уларнинг ушбу фаолият тури бўйича умумий ишлаб чиқариш ҳажмидаги улуши 71,5% ташкил этди, деб хабар беради Давлат статистика қўмитаси Ахборот хизмати.

Ҳозирги кунда республикада фармацевтика маҳсулотлари ва дори-дармон воситалари ишлаб чиқарувчи 259 та корхона фаолият юритиб келмоқда, улардан 55 таси 2016-йилда янгидан ташкил топган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг