Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлари сони 1,8 баробар кўпайди — UzDaily.uz
Валюта курслари 11/09/2025
$1 – 12360.86
UZS – 0.05%
€1 – 14479.51
UZS – -0.41%
₽1 – 145.66
UZS – -1.9%
Қидириш
Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлари сони 1,8 баробар кўпайди
Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлари сони 1,8 баробар кўпайди

Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлари сони 1,8 баробар кўпайди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) тадқиқотчилари томонидан 2017-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик соҳасида амалга оширилган муҳим ислоҳотлар ўрганилди. 

Ўзбекистонда 2017-йилдан бошлаб бизнесни рўйхатга олиш осонлаштирилди. Натижада фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлари сони 2017-йилда 229 666 (деҳқон ва фермер хўжаликларисиз) тани ташкил этган бўлса, 2023-йил якунлари бўйича бу кўрсаткич 417 080 тани ташкил этди ёки 2017-йилдагига нисбатан 1,8 баробарга кўпайди.

2023-йил якунига кўра, республикамизда жами оилавий корхоналар сони 44 935 тага етган ёки жами тадбиркорлик субъектларининг 10,7 фоизини ташкил қилган. Бу кўрсаткич 2017-йилдагига нисбатан 3,84 баробарга ортган.

Ҳудудлар бўйича фаолият кўрсатаётган хусусий корхоналар сони 2023-йилда 64 384
тага етган ёки мамлакатимизда фаолият юритаётган жами тадбиркорлик субъектларининг 15,4 фоизини ташкил этган. 

Сўнгги йилларда республикада тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва жадал ривожлантириш борасида муҳим қадамлар қўйилди.

Натижада мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантиришни комплекс қўллаб-қувватлашнинг «узлуксиз занжир» ини яратиш бўйича тизим яратилди. Мазкур тизим доирасида қабул қилинган дастурлар асосида сўнги 6 йилда 1,9 млн. га яқин аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 44 трлн. сўмдан ортиқ имтиёзли кредитлар ажратилди. Хусусан 2023-йилнинг ўзида қарийб 10 трлн. сўм ёки 6 йилга нисбатан солиштирганда 22,7 фоиз миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

Бундай қўллаб-қувватлаш натижасида республикамиздаги ҳар 100 та оиладан 19 таси тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантиришга доир турли хил шаклдаги имтиёзли кредитлардан фойдаланган. Натижада 1 млн. 900 мингга яқин кишининг бандлиги таъминланди.

«Ўзбекистон – 2030» стратегиясида мамлакатимизда тадбиркорликка кенг имкониятлар яратиш мақсадида бир қатор мақсадлар белгилаб олинган.

Жумладан:
- иқтисодиётда нодавлат сектор улушини 85 фоизга етказиш;
- давлат улуши мавжуд бўлган 2,3 мингта корхоналар сонини 6 баробарга камайтириш;
- республикада 17 турдаги давлат монополиясини бекор қилиш.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР