Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Иқтисод 24/06/2023 Ўзбекистонда EXEED йўлтанламас автомобиллари сотила бошланди
Ўзбекистонда EXEED йўлтанламас автомобиллари сотила бошланди

Ўзбекистонда EXEED йўлтанламас автомобиллари сотила бошланди

24 июнь куни Asaka Motors компанияси EXEED премиум автомобилларини тақдим етди. Бу қаторга флагман тўлиқ ўлчамли VX, ўрта ўлчамли TXL ва ихчам LX киради.

“Бугун биз сизнинг эътиборингизга Asaka Motors конвейердан чиққан биринчи EXEEDларини тақдим етамиз. Aвтомобиллар жорий йилнинг май ойида Президент Шавкат Мирзиёйев томонидан ишга туширилган Сирдарёдаги заводда ишлаб чиқарилган. Келгусида тўлиқ циклли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, шунингдек, бутун республикани дилерлик тармоғи билан қамраб олишни режалаштирганмиз.

Эндиликда республикамиз аҳолиси ҳам автомобилларни рақобатбардош нархларда харид қилишлари ва сотувдан кейинги хизмат кўрсатишлари мумкинлигидан хурсандмиз, – дейди “Asaka Motors” бош директори Aваз Жалилов. 

EXEED VX нархи 654 000 000 сўмдан бошланади.

EXEED TXL йўлтанламасларининг нархи 516 000 000 сўмдан бошланади.

EXEED LX нархлари 340 000 000 сўмдан бошланади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг