Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Жаҳон банки ва Европа Иттифоқи кўмагида олиб борилган Ўзбекистонда Давлат харажатлари ва молиявий ҳисобдорлик (ДХМҲ/PEFA) ни баҳолаш натижаларининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Баҳолаш натижалари мамлакат ҳукуматига давлат маблағларини бошқаришнинг анча самарали тизимини яратиш, давлат бюджетининг очиқлигини ва халқаро донорлар ҳамда хорижий кредит берувчилар учун мамлакатнинг жозибадорлигини оширишга ёрдамлашади.
ДХМҲ давлат маблағларини бошқариш тизимининг самарадорлигини бошқариш методологияси ҳисобланади. У тегишли давлат органлари ва давлат маблағларини бошқариш тизимини бошқарувчи қонунчилик базасининг кучли ва заиф томонларини баҳолашни киритган ҳолда давлат маблағларини бошқаришнинг самарадорлилигини пухта, изчил ва аниқ маълумотларга асосланган таҳлилини таъминлайди. Баҳолаш методологияси етакчи экспертлар ва амалиётчилар томонидан тавсия қилинган халқаро стандартлар ҳамда илғор тажрибага асосланган. Бугунги кунга келиб дунёнинг 150 мамлакатида 600 дан ортиқ ДХМҲ ни баҳолаш ўтказилди.
Ўзбекистон ҳукумати ДХМҲ ни дастлабки баҳолашни 2012 йилда ўтказди. Бу йилларда мамлакатда давлат маблағларини бошқариш тизимида қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Шунинг учун мазкур соҳада эришилган тараққиётни баҳолаш ва давлат маблағларини бошқариш тизимини келгусида ривожлантириш учун мавжуд тўсиқларни аниқлаш зарурияти юзага келди. Мамлакат ҳукумати Жаҳон банки ва Европа Иттифоқига ДХМҲ ни иккинчи баҳолашни ўтказишда кўмаклашиш учун мурожаат қилди. Баҳолаш 2018 йил сентябридан 2019 йил январига қадар вақт оралиғида олиб борилди.
ДХМҲ давлат маблағларини бошқариш фаолиятининг 7 та асос солувчи йўналишини баҳолайди: 1) бюджетнинг барқарорлиги, 2) давлат маблағини ўзлаштиришнинг очиқлиги, 3) давлат активлари ва мажбуриятларини бошқариш сифати, 4) иқтисодий сиёсат асосида бюджет-солиқ стратегияси ва бюджетлаш, 5) бюджет ижросини башорат қилиш ва назорат этиш, 6) ҳисоб-китоб ва ҳисобдорлик, 7) ташқи назорат ва аудит. Бу секторлар 94 тавсифномадан иборат 31 индикатор бўйича баҳоланади.
Баҳолашнинг асосий натижалари Ўзбекистон барқарор ва самарали амалга ошириладиган давлат бюджетига эга эканини кўрсатди. Шунга қарамай, давлат активлари ва мажбуриятларини бошқаришни яхшилаш, ўрта муддатли бюджетлашни мустаҳкамлаш, фискал стратегияни ишлаб чиқиш, шунингдек, давлат маблағларини ўзлаштиришнинг очиқлигини оширувчи ишларни давом эттириш зарур. Бундан ташқари, ҳисоб-китоб ва аудит соҳасида халқаро стандартларга амал қилиш зарурияти мавжуд.
ДХМҲ ни жорий баҳолаш ислоҳ қилишга муҳтож бўлган давлат бошқаруви тизимидаги соҳаларни аниқлаб берди. У Ўзбекистонда 2018-2025 йилларга мўлжалланган давлат маблағларини бошқаришни ислоҳ қилиш стратегиясини янгилаш учун қўлланилади.
Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Делегацияси бошлиғи, элчи Эдуардс Стипрайс ва жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бошлиғи жаноб Хидеки Мори ДХМҲ баҳолаш натижаларини маъқулладилар. Давлат маблағларини бошқаришнинг самарали ишлайдиган тизими фуқароларга аниқ давлат хизматларини тақдим этиш мақсадида ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлаши мумкин.
Айни вақтда унинг фаолиятини натижаси давлат активлари ва мажбуриятларини саводли бошқариш, шунингдек, Ўзбекистонга молиявий ва техник ёрдам ҳамда кириб келиши рухсат берилган кредитларни тақдим этиш юзасидан халқаро донорлар ва хорижий кредит берувчилар қарорини киритган ҳолда тўғри қарор қабул қилиш учун маълумотларнинг сифати ва оммабоплигини ошириш ҳисобланади, дея таъкидладилар Элчи Стипрайс ва жаноб Мори.
Европа Иттифоқи ва Жаҳон банки вакиллари уларнинг ташкилотлари Ўзбекистон ҳукуматига молиявий ва техник ёрдамни тақдим этиш воситасида давлат маблағларини бошқариш соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишга кўмак беришни давом эттириб келаётганлигини таъкидладилар.
Манба:Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги телеграм канали.