Мазкур қарорга кўра: Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигини нишонлаш бўйича ташкилий қўмита таркиби тасдиқланди; Ташкилий қўмитага тадбирни юқори савияда нишонлаш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиш топширилди.
Режада қуйидагилар назарда тутилади: “Чингиз Айтматов ва Ўзбекистон” номли хотира китобини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш; Чингиз Айтматов ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм яратиш; ёзувчи асарлари асосида янги спектакль саҳналаштириш ва бадиий фильм суратга олиш; Чингиз Айтматов хотирасини абадийлаштириш мақсадида Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларидан бирига адиб номини бериш; 2018 йил декабрь ойининг иккинчи ўн кунлигида Ўзбек Миллий академик драма театрида атоқли адиб хотирасига бағишланган ижодий кеча тадбирлари ўтказилади.