Валюта курслари 06/02/2025
$1 – 12985.32
UZS – -0.1%
€1 – 13511.23
UZS – 0.53%
₽1 – 132.22
UZS – 0.71%
Қидириш
Иқтисод 25/04/2016 Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олишни 30 дақиқагача қисқартиришни таклиф қилишмоқда
Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олишни 30 дақиқагача қисқартиришни таклиф қилишмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш ва ҳисобга қўйиш тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича таклиф тайёрланди.

Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015-йилнинг 15-майидаги Фармони белгиланган вазифаларни бажариш доирасида ишлаб чиқилган, деб хабар беради БМТТДнинг “Ўзбекистонда бизнес-форум” лойиҳаси(III босқич)нинг матбуот хизмати.

“Таклиф этилаётган тизим ёрдамида корхонани он-лайн ҳолатида 30 дақиқада рўйхатга олиш мумкин бўлади. Бунда тадбиркор учун кўпгина қулайликлар яратилади ва у ортиқча қоғозбозликдан қутулади”, - қайд этилмоқда лойиҳа хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон банкининг «Doing Business 2016» рейтингида Ўзбекистон «Бизнесни рўйхатга олиш» индикатори бўйича 42-ўринни эгаллаб турибди, бу эса ўтган йилга нисбатан 22 та кўрсаткичга юқоридир.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг