Валюта курслари 06/02/2025
$1 – 12985.32
UZS – -0.1%
€1 – 13511.23
UZS – 0.53%
₽1 – 132.22
UZS – 0.71%
Қидириш
Технологиялар 06/02/2025 Ўзбекистонда барча давлат идоралари сайтлари ягона платформага интеграция қилинади

Ўзбекистонда барча давлат идоралари сайтлари ягона платформага интеграция қилинади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 31 январь куни Ўзбекистон Ҳукумати расмий давлат идоралари сайтларининг фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қарорни тасдиқлади.

Ҳужжатга кўра, 1 мартдан бошлаб барча давлат органлари сайтлари ягона платформа — Ҳукумат портали (gov.uz) га интеграция қилинади. Унинг оператори сифатида Uzinfocom — Давлат ахборот тизимлари ягона интегратори фаолият юритади.

Эски сайт манзиллари фойдаланувчиларни янги портал саҳифаларига йўналтиради. Бунда аввалги версиялар ёпилади, аммо улардаги барча маълумотлар сақлаб қолинади. Давлат органлари раҳбарлари ўз сайтининг платформадаги фаолияти учун шахсан масъул бўлади.

Платформада жойлаштирилиши зарур бўлган маълумотлар рўйхати ишлаб чиқилади ҳамда уларнинг янгиланиш даврийлиги белгиланади. Маълумотлар давлат ва қорақалпоқ тилларида чоп этилади. Бошқа тиллардаги материаллар тўлиқ ёки қисқартирилган шаклда берилиши мумкин.

Барча материаллар Бош вазир матбуот хизмати билан бир иш куни мобайнида келишилиши керак.

Бундан ташқари, Киберхавфсизлик маркази ва Рақамли технологиялар вазирлиги платформанинг хавфсизлик талабларига мувофиқлигини текшириш ва унинг ҳолатини назорат қилиш бўйича ҳар ярим йилда мониторинг ўтказади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг