Валюта курслари 21/08/2025
$1 – 12466.44
UZS – -0.47%
€1 – 14517.17
UZS – -0.77%
₽1 – 155.42
UZS – -0.35%
Қидириш
Ўзбекистон 15/08/2025 Ўзбекистонда «Афросиёб» поездига нисбатан қўпорувчилик ҳаракати содир этган темирйўл ходимлари жазоланди

Ўзбекистонда «Афросиёб» поездига нисбатан қўпорувчилик ҳаракати содир этган темирйўл ходимлари жазоланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Навбахор тумани жиноят ишлари бўйича суди «Афросиёб»тезюрар поездига нисбатан қўпорувчилик ҳаракати содир этган темирйўлчилар узоқ муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотича, 2025 йил январь ойида «Темирйўлинфратузилма» АЖнинг Бухоро минтақавий темирйўл узели ходими лавозими ўзгартирилганидан норози бўлиб, ҳамкасби билан бирга раҳбариятдан ўч олиш режасини тузган.

14 январь куни кечқурун улар «Зиёвуддин» ва «Навоий» бекатлари орасидаги релслар устига 110 килограмм оғирликдаги темирбетон шпал ўрнатган.

Орадан 15-20 дақиқа ўтиб, “Тошкент-Бухоро” йўналишида 159 км/с тезликда ҳаракатланаётган, жами 148 нафар йўловчиси бўлган “Афросиёб” тезюрар поезди темир-бетон шпал билан тўқнашади. Бунинг натижасида поезднинг ҳаракатлантирувчи қисмларига жиддий шикастланган, йўловчилар орасида жабрланувчилар бўлмаган.

Давлат хавфсизлик хизматининг Навоий вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур шахслар ушланиб, уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 161-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди томонидан эса қонунбузарлар қўпорувчилик ҳаракатини содир этганликда айбдор деб топилиб, уларнинг бирига 13 йил, иккинчисига эса 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шунингдек, қўпорувчилик ҳаракати натижасида жиноятчилар томонидан “Афросиёб” поездига 260 млн сўм миқдорида зарар етказилганлиги боис, ушбу пул маблағи давлат ҳисобига ундириб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг