Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Ўзбекистон 07/06/2016 Ўзбекистонда 700 йил аввал қурилган кўприк тубдан қайта реконструкция қилинди
Ўзбекистонда 700 йил аввал қурилган кўприк тубдан қайта реконструкция қилинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистонда тубдан қайта реконструкция қилинган Амир Темур кўприги ва унинг атрофида барпо этилган гўзал хиёбон фойдаланишга топширилди.

Кўприкнинг тантанали очилиш маросими Қарши шаҳри (Қашқадарё вилояти)да бўлиб ўтди.

Амир Темур кўприги қайта тиклангани ва унинг атрофида гўзал хиёбон барпо этилгани Қашқадарё аҳолиси учун қувончли воқеа, катта байрам туҳфаси бўлди. 700 йиллик тарихга, пухта ва мустаҳкам муҳандислик ечимларига эга ушбу иншоот қайтадан гўзал қиёфага эга бўлди.

Амир Темур кўприги замонавий талаблар асосида қайта барпо этилди. Қашқадарё дарёсида учта тўғон қурилди. Қирғоқ бўйидаги эски бинолар ўрнида гўзал хиёбон бунёд этилди. Дарё соҳили бўйлаб кемалар тўхтайдиган тўртта жой қурилиб, ёритиш устунлари ўрнатилди. 51 катамаран, 2 туристик катер ва 4 аттракцион келтирилди. Дарё қирғоғи бўйлаб 14 коттеж, 4 кафе-бар, болалар майдончалари, 4 сунъий қопламали спорт майдончаси барпо этилди.

4 километр ичимлик суви, 4,2 километр канализация, 29,3 километр электр тармоғи тортилди. 144,8 минг квадрат метр майдонни суғоришга мўлжалланган ускуналар ўрнатилиб, хиёбон тўлиқ кўкаламзорлаштирилди. 4 мингдан ортиқ манзарали дарахт ва буталар экилиб, қарийб 68 минг квадрат метр майдонга брусчатка ётқизилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг