Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 02/08/2016 Ўзбекистонда 400 та мобил қуёш станциялари ўрнатилади
Ўзбекистонда 400 та мобил қуёш станциялари ўрнатилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистонда 2016-йилнинг охиригача 400 дан ортиқ қуёш фотоэлектрстанциялари ўрнатилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Матбуот хизмати хабар беради.

Масалан, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг “Эко-энергия” илмий-тадбиқий маркази томонидан биргина 2016-йил бошидан буён 197 та қуёш фотоэлектрстанциялари ўрнатилди.

Шунингдек, умумий қуввати 271 кВТ бўлган қуёш фотоэлектрстанцияларини 37 та таълим муассасаларига, 74 та қишлоқ врачлик пунктларига ва 294 та ишлаб чиқариш корхоналарига ўрнатилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг