Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Ўзбекистон 20/01/2023 Ўзбекистонда 2030 йилгача бўлган даврда миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш бйўича Иккинчи ихтиёрий миллий ҳисоботга тайёргарлик ҳақида
Ўзбекистонда 2030 йилгача бўлган даврда миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш бйўича Иккинчи ихтиёрий миллий ҳисоботга тайёргарлик ҳақида

2015-йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон дунёдаги 192 та мамлакат билан биргаликда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) нинг барқарор ривожланиш бўйича 2030-йилгача бўлган глобал кун тартибига қўшилди ва 2030-йилгача барқарор ривожланиш мақсадлари ва вазифаларини бажариш юзаисдан мажбурият олди. 

2019-йилда Ўзбекистон Биринчи ихтиёрий миллий шарҳни тайёрлади ва у БМТнинг халқаро форумида тақдим этилди. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 21-февралдаги “2030-йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори доирасида 2022 — 2026 йилларда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларга самарали эришиш бўйича чора-тадбирлар режаси, Иккинчи ихтиёрий миллий ҳисоботга тайёргарлик бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланган.

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) “Йўл харитаси”га мувофиқ Ўзбекистон бўйича Иккинчи ихтиёрий миллий шарҳнинг дастлабки вариантини тайёрлади. 

Мазкур Иккинчи ихтиёрий миллий шарҳ Ўзбекистоннинг (бундан кейин ҳам барқарор ривожланиш мақсадларини молиялаштириш, хусусий сектор ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, демографик ривожланиш билан боғлиқ ўзига хос миллий жиҳатларга мослашиш, аёллар ва ёшлар, гендер тенглигини қўллаб-қувватлаш сиёсатини кучайтириш бўйича) салоҳияти ва имкониятларини очиб беради. Шарҳда асосий расмий ҳужжат бўлган “2022-2026 йиллар учун мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси” сҳамда барқарор ривожланиш мақсадлари ва вазифалари ўртасидаги мувофиқлик ва ўзаро боғлиқлик муҳим ўрин тутади. 

Шарҳда мамлакатнинг барқарор ривожланиши йўлидаги ички ва ташқи таҳдидлар, сўнгги йилларда барқарор ривожланишнинг алоҳида миллий мақсад ҳамда вазиафларини амалга оширишда эришилган ютуқлар, натижалар ва камчиликлар, яқин вақт ичида барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларга эришиш бўйича ташланаётган аниқ қадамлар очиб берилган.

Мазкур лойиҳа очиқ муҳокама қилиш учун фуқаролик жамияти, ОАВ, манфаатдор вазирлик ва идоралар, халқаро ташкилотларнинг вакилларига тақдим этилди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг