Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистонда 2025 йилнинг 7 ойида бозор хизматлари ҳажми 542 трлн сўмдан ошди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь–июль ойлари давомида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 542,6 трлн сўмга етди.
2024 йилнинг шу даврига нисбатан кўрсаткич 105,8 трлн сўмга ошди, бу эса 13,5 фоизлик ўсишни англатади. Аҳоли жон бошига бозор хизматлари ҳажми 14,4 млн сўмни ташкил қилиб, 11,3 фоизга кўпайди.
Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажми 296,2 трлн сўмни ташкил этди, бу эса умумий бозор хизматлари ҳажмининг 54,6 фоизига тўғри келади.