Ўзбекистонда 2025 йил январь ойида 3,87 млрд кубометр газ қазиб олинди — UzDaily.uz
Валюта курслари 11/09/2025
$1 – 12360.86
UZS – 0.05%
€1 – 14479.51
UZS – -0.41%
₽1 – 145.66
UZS – -1.9%
Қидириш
Ўзбекистонда 2025 йил январь ойида 3,87 млрд кубометр газ қазиб олинди

Ўзбекистонда 2025 йил январь ойида 3,87 млрд кубометр газ қазиб олинди

Ўзбекистонда 2025 йил январь ойида 3,87 млрд кубометр газ қазиб олинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда табиий газ қазиб олиш ҳажми камайишда давом этмоқда.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2025 йил январь ойида мамлакатда 3,87 млрд кубометр газ қазиб олинган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3% кам.

Шунингдек, нефть қазиб олиш 8,7% га камайиб, 55,1 минг тоннани ташкил этди.

Газ конденсати ишлаб чиқариш ҳам пасайиб, 101 минг тоннани ташкил қилди, бу 2024 йил январь ойига нисбатан 9,6% кам.

Шу билан бирга, кўмир саноатида ўсиш кузатилди — 2025 йил январь ойида 408,8 минг тонна кўмир қазиб олинди, бу ўтган йилга нисбатан 14,3% кўп.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР