Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 24/10/2016 Ўзбекистонда 2017-2020-йилларда 945 та кўп қаватли уйлар қурилади
Ўзбекистонда 2017-2020-йилларда 945 та кўп қаватли уйлар қурилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси бўйлаб 2017-2020-йилларда 945 та кўп қаватли уйлар қурилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 2016-йилнинг 19-октябрида бўлиб ўтган Тошкент шаҳрида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг VIII съездида баёнот берди.

Унинг таъкидлашича, 2017-2020-йилларда шаҳар жойларда 945 та кўп қаватли уйлар қуриш дастури лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Унинг маълумотига кўра, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида ҳамда йирик шаҳарларда 50 мингга яқин уй-жойга муҳтож оилалар учун 5, 7 ва 9 қаватли арзон уйлар қурилади.

Жумладан Миррзиёевнинг қайд этишича, ушбу дастурга кўра, биргина келгуси йилнинг ўзида тўрт хил янги намунадаги, қулай ва арзон, бир ва икки қаватли 15 мингта замонавий уй-жой барпо этиш мўлжалланмоқда.

Тошкент шаҳри учун ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган йирик дастур – Сирғали туманида яқин келгусида 500 та кўп қаватли замонавий уй-жой барпо этиш лойиҳасини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.

Бу эса қарийб 30 минг оилани янги уй-жой билан таъминлаш имконини яратади. Шуниси эътиборлики, бу уйлар имтиёзли ипотека кредитлари асосида берилади ва эски, ҳеч бир шароити йўқ, пастқам уйларда яшаётган аҳолини босқичма-босқич замонавий уйлар билан таъминлаш имконини беради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг