Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 08/02/2016 Ўзбекистонда 2016-йилда хизматлар кўрсатиш соҳасида 14 мингта янги объект ташкил этилди
Ўзбекистонда 2016-йилда хизматлар кўрсатиш соҳасида 14 мингта янги объект ташкил этилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2012-2016 йилларга мўлжалланган хизматлар кўрсатиш соҳасини ривожлантириш дастурининг амалга оширилиши туфайли ўтган йилда хизматлар кўрсатиш соҳасида 14 мингта янги объект ташкил этилди.

Натижада аҳолига кўрсатилган хизматлар ҳажми 14 фоизга ошди, ушбу соҳанинг ЯИМ таркибидаги улуши 2014 йилдаги 54,0 фоиздан 2015 йил якунларига кўра 54,5 фоизгача ошди.

Ўтган йилда алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (+15,4 фоиз), молиявий хизматлар (+30 фоиз), туристик хизматлар (+15,9 фоиз), соғлиқни сақлаш хизматлари (+17,3 фоиз), маиший хизматлар (+17,5 фоиз) энг юқори суръатлар билан ривожланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг