Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 08/02/2016 Ўзбекистонда 2015 йилда ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 41 трлн. сўмга яқин маблағни ташкил қилди
Ўзбекистонда 2015 йилда ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 41 трлн. сўмга яқин маблағни ташкил қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, муҳим юқори технологияли қувватларни ишга туширишни жадаллаштириш, транспорт ва коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш асосида таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштиришга йўналтирилган фаол инвестиция сиёсатининг амалга оширилиши натижасида 2015 йилда ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 2014 йилга нисбатан 9,6 фоизга ўсиб, 40,7 трлн. сўмдан кўпни ташкил қилди.

Ўзлаштирилган инвестициялар умумий ҳажмининг 3,3 млрд. долларини, ёки 21 фоиздан ортиғини чет эл инвестициялари ва кредитлари (ўсиш – 9,1 фоиз), шу жумладан 2,4 млрд. долларини тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари ташкил қилди. 2015 йилда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг иқтисодиётнинг стратегик тармоқларида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ўзлаштирилган маблағлари ҳажми 728,6 млн. долларни ташкил қилди.

Инвестициялар таркибида энг катта ҳажмни марказлашмаган инвестициялар (инвестициялар умумий ҳажмининг 78,2 фоизи), унинг 30,9 фоизини хўжалик юритувчи субъектларнинг ўз маблағлари (ўсиш – 12,6 фоиз) ташкил қилди, бу ишлаб чиқаришларни диверсификация қилиш ва рақобатбардошлигини ошириш тармоқ дастурлари ҳамда минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳудудий дастурларининг фаол амалга оширилиши натижаси бўлди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг