Валюта курслари 12/03/2025
$1 – 12931.94
UZS – -0.06%
€1 – 14107.45
UZS – 0.37%
₽1 – 150.18
UZS – 3.13%
Қидириш
Молия 05/03/2025 Ўзбекистон январ ойида марказий банклар орасида энг йирик олтин харидорига айланди

Ўзбекистон январ ойида марказий банклар орасида энг йирик олтин харидорига айланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг январ ойида Ўзбекистон дунёнинг энг йирик олтин харидори бўлди. Бу ҳақда Жаҳон Олтин Кенгаши (WGC) маълум қилди.

Йил бошида глобал молиявий регуляторлар қимматбаҳо металлга бўлган қизиқишни сақлаб қолди, жами 18 тонна олтин сотиб олинди. WGC маълумотларига кўра, геосиёсий хатарлар ошиши фонида олтинга бўлган талаб стратегик аҳамият касб этмоқда.

Ўзбекистон Марказий банки 8 тонна олтин сотиб олиб, унинг халқаро захиралардаги улушини 82%га (391 тонна) етказди. Иккинчи ўринда Хитой банки жойлашди – у 5 тонна олтин сотиб олиб, захирасини 2285 тонна (6% активлар) га етказган. Казахстан 4 тонна сотиб олиб, учинчи ўринни эгаллади. Кейинги ўринларда Польша ва Ҳиндистон (3 тоннага), Чехия (2 тонна) ва Қатар (1 тонна) турибди.

Россия ва Иордания марказий банклари 3 тонналик, Қирғизистон эса 2 тонналик олтинни сотган энг йирик етказиб берувчилар қаторига кирди.

Ўзбекистоннинг умумий халқаро активлари $1,72 миллиардга ўсиб, $43 миллиардлик рекорд даражага яқинлашди. Шу билан бирга, олтин захирасининг қиймати $35 миллиарддан ошиб, тарихий энг юқори кўрсаткичга етди, аммо валюта захиралари анча қисқарган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг