Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 12/04/2018 Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва БМТТД қўшма лойиҳаси Блогерлар чемпионати учун 3 та планшет ажратди
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва БМТТД қўшма лойиҳаси Блогерлар чемпионати учун 3 та планшет ажратди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда БМТ Тараққиёт Дастурининг «Давлат бошқарувида ҳамда мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётида фаол қатнашиши учун аёлларнинг ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш» қўшма лойиҳаси томонидан Блогерлар чемпионати доирасида қуйидаги номинацияларни эълон қилади:

1. Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мавзусидаги энг яхши видеоблог.

2. Аёлларнинг муаммолари ва уларнинг ечимлари очиб берилган энг яхши блогпост.

3. Блогерлар чемпионатининг энг фаол блогери (аёл блогер)

Ҳар учала номинация ғолиби планшет билан тақдирланади. Ғолиблар Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда БМТ Тараққиёт дастурининг «Давлат бошқарувида ҳамда мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётида фаол қатнашиши учун аёлларнинг ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш» қўшма лойиҳаси томонидан аниқланади.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси БМТТДнинг «Давлат бошқарувида ҳамда мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётида фаол қатнашиши учун аёлларнинг ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш» лойиҳаси билан ҳамкорликда мамлакатимизда аёлларнинг имкониятларини кенгайтириш мавзусида тренинглар ўтказиб келмоқда.

Блогерлар чемпионати доирасида эълон қилинган номинациялар ғолибларини саралашда ҳам иштирокчиларнинг мустақил фикрига, жамиятдаги хотин-қизлар билан боғлиқ муаммоларнинг ечимларини таклиф этишига алоҳида аҳамият берилади.

Эслатиб ўтамиз, Блогерлар чемпионати уч босқичда бўлиб ўтади. Биринчи босқич 12 апрелдан старт олса, финал босқичи 10 июнь куни якунланади. Ғолиб ва совриндорлар 14 июнь — Халқаро блогерлар кунида тантанали равишда тақдирланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг