Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 08/04/2018 Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Бугунги кунда Республикамизнинг барча ҳудудларида Хотин-қизлар қўмиталари томонидан ташкил этилган “Аёллар маслаҳат марказлари” иш олиб бормоқда. Мазкур марказларда малакали мутахассислар, психолог, хуқуқшунос ва тиббиёт ходимлари фаолият юритади. Улар жамиятда аёллар фаоллигини ошириш, ҳуқуқий, тиббий, психологик қўллаб-қувватлаш ва кўмак бериш борасида амалий ишлар қилмоқда.

Жумладан, Тошкент шаҳри, вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикаси миқиёсида жорий йилнинг биринчи чорагида “Аёллар маслаҳат марказлари”га 3000 га яқин аёл мурожаат қилган. Уларга марказ ходимлари томонидан тиббий-психологик ҳамда ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган.

Ҳурматли, аёллар! Сиз, ижтимоий кўмакка, тиббий-психологик ва ҳуқуқий ёрдамга муҳтожмисиз? Унда қуйида келтирилган ҳудудлар “Аёллар маслаҳат марказлари”нинг "Ишонч телефонлари"га қўнғироқ қилинг.

Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда фаолият юритаётган “Аёллар маслаҳат марказлари” нинг ишонч телефонлари:

Қорақалпоғистон Республикаси (361) 222-72-05 “Аёллар маслаҳат маркази”.

Андижон вилояти (374) 223-25-60 “Аёллар маслаҳат маркази”.

Бухоро вилояти (365) 224-11-33, 224-65-11 “Ойдин нур” ижтимоий маркази.

Жиззах вилояти (372) 226-52-62 “Қалб нури” ижтимоий маркази.

Қашқадарё вилояти (91) 215-55-11 “Қалб меҳри” ижтимоий маркази.

Навоий вилояти (436) 220-11-58 “Аёллар маслаҳат маркази”.

Наманган вилояти (369) 233-05-85 “Аёллар маслаҳат маркази”.

Самарқанд вилояти (366) 233-19-44 “Розилик” ижтимоий маркази.

Сирдарё вилояти (367) 225-00-87 “Аёллар маслаҳат маркази”.

Сурхондарё вилояти (90) 746-07-64 “Аёллар саломатлик ва гўзаллик ижтимоий-ҳуқуқий кўникма маркази”.

Фарғона вилояти (373) 244-05-10 “Аёллар маслаҳат маркази”.

Тошкент вилояти (371) 232-80-74 “Аёллар маслаҳат маркази”.

Хоразм вилояти (90) 737-40-82 “Аёллар маслаҳат маркази”.

Мазкур марказларнинг ишонч телефонлари туну-кун сизнинг хизматингизда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг