Валюта курслари 21/08/2025
$1 – 12466.44
UZS – -0.47%
€1 – 14517.17
UZS – -0.77%
₽1 – 155.42
UZS – -0.35%
Қидириш
Иқтисод 06/08/2025 Ўзбекистон – Хитой (Гонконг) бизнес-форуми: Фармацевтика соҳасида ҳамкорликнинг янги уфқлари

Ўзбекистон – Хитой (Гонконг) бизнес-форуми: Фармацевтика соҳасида ҳамкорликнинг янги уфқлари

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Гонконг шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон–Хитой бизнес-форумида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов иштирок этди.

Форум доирасида Ўзбекистон фармацевтика соҳасида яратилаётган қулай инвестицион муҳит ва кластер асосида ривожланаётган замонавий ишлаб чиқариш қувватлари ҳақида батафсил тақдимот ўтказилди.

Шунингдек, Хитойнинг нуфузли фармацевтика компаниялари – Lee’s Pharmaceutical ва Zhaoke Ophthalmology раҳбарияти билан музокаралар олиб борилди.

Ушбу учрашувларда икки томонлама инвестициявий ҳамкорлик, илғор технологиялар трансфери, ҳамда Ўзбекистонда инновацион фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг