Ўзбекистон ва Zhendong Group фармацевтика лойиҳалари ва технологиялар трансферини муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон делегациясининг Хитойга ташрифи доирасида «Zhendong Group» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
«Zhendong Group» - Хитойнинг бир қанча ҳудудларида жойлашган 8 та замонавий фармацевтика заводи ва 3 та илмий-тадқиқот (R&D) марказига эга. Компания доривор субстанциялар, онкология воситалари, косметика маҳсулотлари ҳамда биологик фаол қўшимчаларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган.
Учрашув чоғида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорлик масалаларини, жумладан:
технологияларни трансфер қилиш;
маҳаллий ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
Ўзбекистон ва Марказий Осиё бозорларига чиқиш имкониятларини атрофлича муҳокама қилдилар.
Ташриф давомида Пекин шаҳрида жойлашган илмий-тадқиқот маркази ҳам кўздан кечирилди ҳамда истиқболли лойиҳалар юзасидан конструктив суҳбат ўтказилди.