Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Ўзбекистон 23/05/2016 Ўзбекистон ва Хитой ташқи ишлар вазирлари музокаралар ўтказишди
Ўзбекистон ва Хитой ташқи ишлар вазирлари музокаралар ўтказишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 23-май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар Вазири Ван И билан учрашди.

Суҳбат чоғида икки томон алоқаларининг долзарб масалалари ва уларни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Вазирлар бўлажак олий даражадаги Ўзбекистон-Хитой учрашувларининг дастури ва кун тартиби лойиҳаларини муҳокама қилишди.

Мулоқот давомида 2015-2016-йилларда Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислигининг самарали якунлари ва Тошкент шаҳрида бўладиган юбилей Саммитининг муваффақиятли ўтказилишидан икки томон ҳам манфаатдор эканлигини тасдиқланди. Ўз ишини бошлаётган ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирларининг кенгаши йиғилиши мазкур Саммитга тайёргарлик кўришнинг муҳим босқичи бўлиб хизмат қилади.

Учрашувда баъзи халқаро ва минтақавий масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Музокараларда Хитой Элчиси Сун Лижиэ иштирок этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг