Валюта курслари 17/07/2025
$1 – 12758.36
UZS – -0.15%
€1 – 14820.11
UZS – -0.74%
₽1 – 163.34
UZS – -0.41%
Қидириш
Иқтисод 17/07/2025 Ўзбекистон ва Walvax маҳаллий вакцина ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни муҳокама қилмоқда

Ўзбекистон ва Walvax маҳаллий вакцина ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни муҳокама қилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон делегациясининг Хитойга ташрифи доирасида “Walvax Biotechnology Co., Ltd.” компанияси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди.

«Walvax Biotechnology Co., Ltd.» – 2001 йилда ташкил этилган, юқори сифатли вакциналарни яратиш, ривожлантириш ва ишлаб чиқаришга ихтисослашган етакчи биофармацевтика компаниясидир. Компаниянинг портфелида PCV13, HPV2 ва менингококк вакциналари каби 9 та лицензияланган вакцина мавжуд бўлиб, йилига 390 миллион дозагача маҳсулот тайёрлаш қувватига эга. Маҳсулотлар Хитойнинг 31 та вилоятида тарқатилади ва 18 давлатга экспорт қилинади.

Учрашувда Ўзбекистон томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситаларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш бўлими бошлиғи, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази мутахассислари иштирок этдилар.

Суҳбат чоғида томонлар қатор муҳим масалаларни муҳокама қилдилар, жумладан:

вакциналарни маҳаллий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;

технологияларни трансфер қилиш;

маҳаллий ҳамкор топиш;

вакциналарни Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказиш жараёнлари.

“Walvax Biotechnology Co., Ltd.” компанияси Ўзбекистон билан ҳамкорликда маҳаллий ишлаб чиқаришни ташкил этиш орқали мамлакатимизда вакциналарнинг узлуксиз таъминотига эришиш, шунингдек, Марказий Осиё ва МДҲ давлатлари бозорларига чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ва маълумот алмашишда келишиб олдилар.

Ушбу ҳамкорлик Ўзбекистонда фармацевтика тармоғини ривожлантириш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлиши кутилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг