Валюта курслари 21/08/2025
$1 – 12466.44
UZS – -0.47%
€1 – 14517.17
UZS – -0.77%
₽1 – 155.42
UZS – -0.35%
Қидириш
Иқтисод 21/08/2025 Ўзбекистон ва Уммон энергетика, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди

Ўзбекистон ва Уммон энергетика, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — ИССВ раҳбари Лазиз Кудратов Маскат шаҳрида Уммон давлат ва ишбилармон доираларининг юқори мартабали вакиллари: Уммоннинг Савдо, саноат ва инвестицияларни рағбатлантириш вазири Қайс Ал Юсуф, Инвестициялар агентлиги президенти Абдуссалом Ал Муршидий, Қишлоқ хўжалиги, балиқчилик ва сув ресурслари вазири ўринбосари Али Ал Абрий, шунингдек, Suhail Bahwan Group, Sohar International Bank, Oman Cables, Asyad Group, MB Holding ва мамлакатнинг бошқа етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашди.

Ўзбек томони нефть-газ кимёси, энергетика, тоғ-кон саноати, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати, логистика ва туризм соҳаларидаги тайёр лойиҳавий ташаббусларни тақдим этди. Ўзбекистоннинг инвестиция муҳитига оид амалий жиҳатлар – инвесторларни ҳимоя қилиш кафолатлари, солиқ ва божхона имтиёзлари, саноат зоналаридаги преференциялар ҳамда стратегик лойиҳалар учун махсус тартиботлар батафсил тушунтирилди.

Музокаралар якунида устувор тармоқларда янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувларга эришилди. Томонлар Ўзбекистон ва Уммон ўртасидаги узоқ муддатли алоқаларни мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирдилар. Бунда асосий эътибор қўшма инвестициялар, инфратузилмани ривожлантириш ва савдони диверсификация қилишга қаратилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг