Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 27/09/2016 Ўзбекистон ва Туркманистон ҳукуматлараро комиссия мажлисини ўтказишди
Ўзбекистон ва Туркманистон ҳукуматлараро комиссия мажлисини ўтказишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жорий йилнинг 26-сентябрь куни Тошкент шаҳрида савдо-иқтисодий, илмий-техник ва маданий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон ва Туркманистон ҳукуматлараро комиссия мажлисини ўтказишди.

Мажлис ишида давлат идоралари раҳбар ходимлари, жумладан икки мамлакатнинг тармоқ вазирликлари ва идоралари вакиллари иштирок этишди. Туркманистон делегациясига Савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Довран Оразмурадов бошчилик қилди.

Мажлис давомида томонлар икки томонлама манфаатли савдо ҳажмини ошириш, транспорт ва транзит соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, мулкий қарз муносабатларини мувофиқлаштириш, илмий-техник ва маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро алоқада бўлиш, минтақада сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича келишилган сиёсатни олиб бориш, шартномавий-ҳуқуқий базани ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Ҳамкорликнинг устувор йўналиши этиб бундан кейинги ўзаро савдо алоқаларини кучайтириш белгилаб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг