Вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг саккизинчи раунди доирасида ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари 2016 йил 17-18 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон ва Туркия президентлари иштирокида бўлиб ўтган олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни амалга оширишга қаратилган сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, ҳарбий-техникаивй маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томон муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар.
Бўлиб ўтган батафсил фикр алмашинуви ўзаро мақбул соҳалардаги Ўзбекистон-Туркия мулоқотини янада ривожлантириш учун томонларда улкан салоҳият ва қизиқиш мавжудлиги тасдиқланди. Кўриб чиқилган деяли барча масалалар юзасидан позициялар ўхшаш ва мувофиқлиги қайд этилди.
Учрашувда долзарб халқаро масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Музокаралар якунларига кўра вазирлар ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2017-2018 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастурини имзолашди ва Ўзбекистон ва хорижий ОАВ вакиллари учун баёнот беришди.
Тадбирларда Туркия Элчиси Аҳмет Башар Шеэн иштирок этди.