Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон ва Туркия мулоқот ва самарали ҳамкорлик механизмларини ишлаб чиқишга келишиб олдилар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 13 август куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев Ўзбекистон Республикасидаги Туркия Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Уфук Улуташ билан учрашув ўтказди.
Музокаралар чоғида меҳнат миграцияси соҳасида икки томонлама ҳамкорлик масалалари, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича қўшма чоралар кўриш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар тизимли мулоқотни давом эттиришга ўзаро манфаатдор эканликларини тасдиқладилар ҳамда ҳамкорликнинг қўшма механизмларини ишлаб чиқиш бўйича келишиб олдилар.