Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Иқтисод 06/04/2018 Ўзбекистон ва Туркия имтиёзли савдо шартномасини тайёрлашмоқда
Ўзбекистон ва Туркия имтиёзли савдо шартномасини тайёрлашмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон ташқи савдо вазирлигида, Туркия Республикасининг иқтисодиёт вазирлиги ва божхона қўмитаси билан биргаликда Ўзбекистон ва Туркия Республикалари ўртасида имтиёзли савдо келишуви лойиҳаси бўйича музокараларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Музокараларда ўзбек томонидан Ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, “Ўзстандарт” агентлиги ва “Ўзбекекспертиза” АЖ дан экспертлар қатнашди.

Музокаралар давомида имтиёзли савдо тўғрисидаги битим лойиҳасининг матни, шунингдек, икки давлат ўртасидаги савдо муносабатлари доирасида имтиёзлар тақдим этиладиган товарлар рўйхати кўриб чиқилди.

Йиғилиш натижасида ўзаро манфаатли шартларни келишиш ва битим матнини тайёрлаш мақсадида экспертлар иштирокидаги музокараларни давом эттириш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Туркия Республикасига ташрифи чоғида, 2017 йил 25 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазирлиги ва Туркия Республикаси иқтисодиёт вазирлиги ўртасида икки мамлакатнинг ўзаро савдо-иқтисодий соҳадаги алоқаларини янада ривожлантириш мақсадида ўзаро келишув Меморандуми имзоланган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг