Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 28/12/2016 Ўзбекистон ва Тожикистоннинг ишбилармон доиралари ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар
Ўзбекистон ва Тожикистоннинг ишбилармон доиралари ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистоннинг ишбилармон доиралари делегацияси Тожикистон Савдо-саноат палатаси раиси Шариф Саид билан муҳокама ўтказишди.

Учрашув давомида Шариф Саид деди: “Биз Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги савдо-иқтисодий, илмий-техник ва маданий алоқаларни янада юқори поғонага кўтаришни истаймиз”.

Учрашув давомида томонлар мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик ривожланиб, янги даражага чиқаётгани , жумладан, хусусий сектор бўйича ишлар ривожланаётганини қайд этишди.

Музокаралар давомида томонлар савдо ҳажмини ошириш ҳамда мавжуд тўсиқларни бартараф этиш масаласини ҳам муҳокама қилишди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг