Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 24/06/2016 Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари музокара ўтказишди
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари музокара ўтказишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 23-июнь куни Кўксаройда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон билан учрашув ўтказди.

Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон билан учрашувда ўзбек ва тожик халқларини азалий дўстлик ва қўшничилик ришталари, маданият ва анъаналар уйғунлиги боғлаб туриши таъкидланди.

Бугунги кунда Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги ҳамкорлик кўплаб соҳаларда изчил ривожланиб, ўзаро савдо айланмаси муттасил ўсиб бормоқда. 2016-йилнинг дастлабки тўрт ойида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 17,6 фоиз ошди.

Учрашувда мамлакатларимизда ҳали фойдаланилмаган имкониятлар кўплиги, уларни ишга солиш икки томон учун ҳам манфаатли экани таъкидланди. Савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Имомали Раҳмон Тожикистон Ўзбекистон билан ҳамкорликни юксак қадрлашини, ушбу учрашув ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиш учун яхши имконият бўлганини таъкидлади. Мазмунли учрашув учун Президентимизга самимий миннатдорлик билдирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг