Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, ишчи гуруҳларнинг йиғилиши Душанбеда 2018 йил 8-9 январь кунлари бўлиб ўтди.
Томонлар Тожикистон-Ўзбекистон давлат чегарасига тегишли масалаларини муҳокама қилдилар.
Ишчи гуруҳнинг йиғилиши Тожикистон-Ўзбекистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматлараро комиссиясининг қўшма йиғилиши доирасида 2018 йилнинг 10 январида давом этади.