Валюта курслари 21/08/2025
$1 – 12466.44
UZS – -0.47%
€1 – 14517.17
UZS – -0.77%
₽1 – 155.42
UZS – -0.35%
Қидириш
Иқтисод 14/08/2025 Ўзбекистон ва TİKA олтита устувор йўналиш бўйича лойиҳаларни кенгайтиришга келишиб олди

Ўзбекистон ва TİKA олтита устувор йўналиш бўйича лойиҳаларни кенгайтиришга келишиб олди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 13 август куни Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TİKA) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Эсин Ажар Эргин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Илҳом Умрзаков ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Туркия Ҳамкорлик ва Мувофиқлаштириш Агентлиги (TİKA) — Туркия Республикасининг расмий ривожланиш ҳамкорлиги агентлиги бўлиб, 1992 йилда ташкил этилган бўлиб, ТİКА бугунги кунда 60 дан ортиқ давлатда 60+ координация офисига эга ҳисобланади. Агентликнинг асосий мақсади — Туркия ва ҳамкор мамлакатлар ўртасида иқтисодий, маданий, таълим, соғлиқни сақлаш ва техник ҳамкорлик соҳаларида лойиҳаларни амалга оширишдир.

Учрашувда томонлар ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, энг аввало, 6 та устувор соҳа бўйича маҳаллий корхона вакилларини Туркия стандартлари асосида тажрибасини оширишга қаратилган ўқув-тренингларни ташкил этиш, шунингдек, ТİКА грантларини жалб этган ҳолда бошқа салоҳиятли йўналишларда кенг қамровли ҳамкорликни амалга ошириш юзасидан аниқ таклифлар муҳокама қилинди ҳамда кейинги қадамлар белгилаб олинди.

Жумладан, энергия самарадорлигини ошириш, урбанизация жараёнларини қўллаб-қувватлаш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, хизматлар соҳасини янада ривожлантириш ва бошқа йўналишларда ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқиш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Шу билан бирга, 2025 йилда ТİКА ҳамкорлигида Тошкент ва Анқара шаҳарларида Вазирлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимлари учун бир қатор малака ошириш ва ўқув дастурлари ташкил этилганлиги мамнуният билан қайд этилди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, муҳокама қилинган лойиҳа ва ташаббусларни амалга оширишни жадаллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни самарали ва тизимли давом эттиришга келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг